Немис компанияси Қозоғистонда литий қазиб олиш учун
700 миллион доллар сармоя сарфлаш
ниятида. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра,
бу модда икки кондан олиниши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда бир
қанча Хитой компаниялари ноёб ер металлари разведкаси ва уларни қазиб олиш билан
шуғулланяпти. Германиядан эса дастлабки компания келгани кузатилди. Шунингдек, Канада ва Жанубий Корея компаниялари ҳам Қозоғистон хомашёсига қизиқиш билдиряпти. Ноёб ер металлари қазиб олиш ишлари БМТ стандартлари асосида ишга туширилади. Қозоғистон бу борада
ташкилот билан музокара юритмоқда. Яъни, тоғ-кон лойиҳаларига Қозоғистонда мавжуд бўлган стандартлардан кўра юқори талаб қўйилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси