Қозоғистонга
Афғонистон орқали темир йўли қуришни таклиф қилишди. Бу
эса «Турғунди
– Ҳирот
– Қандаҳор – Спин-Булдақ» йўлагининг
жозибадорлигини кескин оширади. Туркманистон
Вазирлар маҳкамаси қошидаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги раҳбари Мамметхан Чақиев Ақтаудаги транспорт
савдо-экспорт форумида
шундай фикр билдирди. Унда янги темирйўл магистрали лойиҳаси ҳам
муҳокама қилинди. Музокараларда Қозоғистон, Афғонистон
ва Туркманистон вакиллари иштирок этди. Томонлар Турғундида логистика
маркази қуриш зарурлигини таъкидлашди. Қурилиш яқин келажакда бошланиши
кутиляпти. Томонлар дон, контейнер ва бошқа юкларни ўтказиш учун зарур иншоотлар
қуриш ниятида. Логистика марказининг
ишга тушиши Турғунди томонда юк айланмаси кескин ошишига туртки
бериши кутиляпти. Афғонистон томони
Қозоғистон ва Туркманистон юкларининг Покистонга транзитидан манфаатдор, шунингдек, Қозоғистон ва
Туркманистон орқали Хитой маҳсулотларини импорт қилиш ниятида. Қозоғистон делегацияси Эрон делегацияси билан ҳам
учрашди ва транспорт, логистика инфратузилмаларини ривожлантириш
бўйича қўшма ташаббусларнинг рўёбга чиқарилишини биргаликда муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси