Халқаро кузатувчилар: овоз бериш жараёни қонунчиликка мувофиқ ўтяпти

Халқаро кузатувчилар: овоз бериш жараёни қонунчиликка мувофиқ ўтяпти

Халқаро кузатувчилар Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича ўтказилган референдум боришини юқори баҳолади. Шу жумладан, улар айниқса минтақаларда фуқаролар овоз бериши учун юқори даражада ташкилий ва техник чоралар кўрилганини таъкидлашди. Экспертлар фикрича, технологик ечимлардан фойдаланилди, аудиторияни Конституция лойиҳасидаги ўзгаришлар билан таништириш учун катта ишлар амалга оширилган. Қозоғистонликларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлади.

Рамиль Сағиб, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси раиси:

- Халқаро миссиямиз бир вақтнинг ўзида референдумда овоз берилишини фақат Астанада эмас, айни вақтда, Алмати ва Туркистонда ҳам кузатди. Ушбу учта минтақадаги 43 та овоз бериш пунктига кириб ўтдик.  Халқаро ҳуқуқлар ёки Қозоғистон қонунчилигидаги ички сайлов тизими стандартлари бузилиши ҳолларини умуман кўрмадик. Бирорта қоидабузарлик рўйхатга олинмади.

Мутаз ал-Хиясат, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг  янги чорловлар ва таҳдидларни ҳисоблаш бўйича эксперти:

- Мен барча жараёнлар тўла шаффофликка риоя қилинган ҳолда ўтказилгани, одамлар ўз иродасини овоз бериш орқали эркин намойиш этганини, ҳеч кимнинг аралашувисиз, муаммоларсиз амалга оширганини кўрсатиб ўтдим. Одамларнинг ҳуқуқларини намойиш этиш учун завқ билан ташриф буюрганини кўрдим. Фикримча, буларнинг ҳаммаси Қозоғистон халқининг илгари ҳаракатланишга бўлган ихлосини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси