Қозоғистонда IT-меъморлари
академияси тузилди. Янги майдончани Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази
ташкил қилди. Унда давлат даражасидаги рақамли ечимлар ҳозирлайдиган малакали мутахассислар
тайёрланади. Таълим оффлайн форматда жорий ойда бошланади, биринчи гуруҳлар
аъзоларидан ҳақ олинмайди. Курс тингловчилари бизнес-жараёнларини
такомиллаштириш, IT-меъморчилигини лойиҳалаштириш, AI-прототиплар яратиш ва
лойиҳаларни самарали рўёбга чиқариш каби малакаларини эгаллай олади.
Бахтияр Мухаметқалиев,
Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази бош директори:
– Ҳозир биз
етарлича ихтисослашган одамларни таълим олиш учун таклиф этмоқчимиз. Келаси
йилдан лойиҳа кенгайтирилади. Қатнашчилар сони анча ортади. Ҳозир Астанада
ишлаяпмиз. Келаси йилдан онлайн иш тартибига ўтамиз. Бугунги кунда асосий
эътиборни Digital Qazaqstan лойиҳаси устида ишлаяётган мутахассислар билан
ишлаяпмиз. Лекин фаолиятимиз бу билан чекланмйди. Турли ички ва халқаро коллаборациялар
борасида ҳам яхшигина режаларимиз бор. Чунки бугунги кунда хорижлик экспертлар Қозоғистон
тажрибасини ўрганиш учун бизга мурожаат этяпти. Декабрь ойи давомида барча
мурожаатларни таҳлил қиламиз. Тўғри келадиганларини танлаб оламиз, тегишли сертификатлар
берамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

