Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор мамлакатлар элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор мамлакатлар элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қозоғистон — дунёнинг барча давлатлари билан дўстлик алоқалари ўрнатган тинчликпарвар мамлакат. Бугун Давлат раҳбари Ақўрдада ўтказилган олти давлат элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида буни яна бир марта такрорлади.Исроил, Қирғизистон, Куба, Ливан, Зимбабве ва Сомали Федератив Республикаси элчилари мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев дипломатларга мамлакатда амалга оширилаётган «Адолатли Қозоғистон» бунёд этиш ва «Қонун ва тартиб» тамойилишини рўёбга чиқаришга қаратилган ички сиёсати тўғрисида маълумот берди. Президент элчиларни Қозоғистонда расмий дипломатик миссияси бошланиши муносабати билан табриклади, давлатимиз улар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси