БМТ экспертлари хулосасига кўра, Қозоғистон тинчликпарварлари ўз миссиясини бошлашга тайёр. Улар ҳар томонлама текширув ўтказиш учун мамлакатга келган. Инспекторлар бир ҳафта давомида моддий-техник база ҳолати ва хизматчилар тайёргарлиги даражаси билан батафсил танишиб чиқди.
Бауржан Ниғметуллин,
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тинчликпарварлик амалиётлари маркази
бошлиғи:
- Шунингдек,
БМТнинг турли тузилмалари билан онлайн-суҳбат ўтказилди. Гендер масаласи, инсон
ҳуқуқлари, халқаро-гуманитар ҳуқуқ, интизом ва, албатта, ҳуқуқни ҳимоя қилиш
бўйича билимлар текширилди.
«Битимгер» ўқув маркази базасида эса БМТ инспекторлари тинчликпарварлик базасини муҳофаза қилиш, блок-пост ташкил этиш, патрул хизмати, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда ҳарбий хизматчиларнинг баҳамжиҳат ишлай олишини текширди. Портловчи қурилма топилганда амалга ошириладиган ишлар алгоритми текширилди.
Седрик Паскаль,
Делегация раҳбари, БМТ Тинчликпарварлик амалиётлари хизматни режалаштириш департаменти офицери:
- Биринчи марта Қозоғистонга
келдим. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тинчлик ўрнатувчи амалиётлар базасида
бўлдим. Ҳарбий хизматчилар, офицер ва инструкторлар яхши тайёрланганини
кўрсатиб ўтишни истардим. Улар бўлинмаларни ҳозирлаш, тинчлик ва БМТга хизмат
қилиш учун борини беришга тайёр.
Қозоғистон тинчликпарварлик кучларининг БМТ миссияси таркибида мустақил равишда иш юритиш учун тайёрлиги бўйича хулосани комиссия 2024 йил бошида тақдим этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.