Янги Конституция лойиҳаси Адолатли
Қозоғистон ғояларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳуқуқий асосни мустаҳкамлайди. Сенат
раиси Маулен Ашимбаев Алмати шаҳри маслихати депутатлари, жамоатчилик, этномаданий
бирлашмалар ва ёшлар вакиллари билан учрашди. Йиғилиш қатнашчилари республика
референдуми арафасида амалга ошириладиган ишларнинг асосий жиҳатларини муҳокама
қилди. Маулен Ашимбаевнинг фикрича, Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга
оширилаётган барча кенг кўламли ўзгаришлар адолат, қонун устуворлиги ва
ҳокимиятнинг жамият қаршисида масъуллигига асосланган.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Давлат раҳбари Фармонига кўра, янги
Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Қозоғистонликлар 2026 йил 15
март куни бу масалада ўз фикрини билдиради. 15 мартдаги референдум мамлакат
сиёсий тизимини демократлаштиришда муҳим қадам бўлади. Асосий қонун давлатчилик
ва мустақилликни мустаҳкамлаш, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

