Астанада Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан «Она Ватан» монументига гуллар қўйди, қозоғистонлик аскарлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади. Президент оркестри давлат мадҳиясини ижро этди, Фахрий қоровул ротаси шахдам қадамлар билан ўтди.
Урушда 1 миллион 200 минг нафар қозоғистонлик қатнашди. Республика аҳолисининг чорак қисми фронтга жўнади. 500 минг нафардан зиёд юртдошимиз Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олди. Ватандошларимиз фронт ортида сидқидилдан ишлади: отилган ҳар ўнта ўқдан тўққизтаси Қозоғистон қўрғошинидан қуйилди.
Президент Буюк Ғалабанинг 80 йиллигида қатнашиш учун Россияга борди
Президент Владимир Путин таклифига кўра, Давлат раҳбари Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашиш учун Россияга борди. Москвада Қосим-Жўмарт Тўқаев хорижий давлат раҳбарлари билан учрашиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

