Биринчи кумуш медаль олинди

Париждаги  Ёзги Олимпиаданинг биринчи кумуш медалини гимнаст Наримон Қурбонов олди. Спортчи финал беллашувлардан муваффақиятли ўтди. Таъкидлаш лозимки, бу - медаль Қозоғистон тарихида спорт гимнастикаси соҳасида юртдошларимиз эришган эришган дастлабки ютуқ. 

Ҳусанжон Қурбонов, Наримон Қурбоновнинг отаси ва шахсий тренери:

– Нимани ҳис этганимни тасвирлай олмайман. «Ўзингизни босинг, нима бўлди шунча», дейишди. У маҳоратини кўрсата бошлаганида жойимда қотиб қолдим. Кумуш олганида эса... Мана, тугади, Олимпиаданинг кумуш медали бизда. 

Парижда қозоғистонликлар совриндорни қутлашди. Наримон Қурбоновни Франциядаги мамлакатимиз элчихонасида гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.

Наримон Қурбонов, Олимпияда совриндори:

– Олимпиада ўйинлари авжида.  Асосий делегациямиз медаллар учун кураш бошлади. Зафар ёр бўлсин! Жамоамизнинг имкон қадар кўп ғалабаларга эришишини тилайман. Олға, Қозоғистон! 

Бундан ташқари, қозоғистонликлар боксчи Нурбек Ўралбайдан медаль кутишяпти. У ва енгил атлетикачи Нора Жеруто Олимпиада ўйинлари финалида олтин учун курашади. Боксчи Назим Қизайбай ҳам яна битта медаль олинишини кафолатлади. У ярим финалда қатнашади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирча мамлакат терма жамоаси битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медаль олишга улгурди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.