V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланган юбилей почта маркасига Астанада, «Қазанат» отчопарида тантанали шаклда муҳр босилди. Бу ерда халқаро беллашувларнинг асосий қисми ўтказилади. «Қозоғистон маданияти ва спорти» туркумига кирувчи маркада бургутчи тасвирланган. У сабот ва анъаналарга содиқлик тимсоли бўлган қадимий касб эгаларини ўзида акас эттиради. Ташкилотчилар фикрича, мазкур марка кўчманчи халқлар маданий меросига эҳтиром белгиси ҳисобланади. Марка тиражи - 5 минг нусха, номинал баҳоси - 500 тенге.
Наиль Нуров, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дирекцияси раҳбари:
– Бу кунда юз берадиган ҳодиса эмас. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг аҳамияти нақадар юқори эканлигини кўрсатувчи воқеа. У мустақил мамлакатимиз тарихига кириб улгурган буюк воқеалар сирасига киради. Жуда қизиқарли томошалар бўлади. Бу воқеа эҳтирослар тўла, ёрқин рангларда жилоланади. У миллий қозоқ спортига эътибор ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.