Йил охиригача Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг навбатдаги миссияси Қозоғистонга келади. Эслатамиз, мутахассислар Ҳукуматга АЭС қуриш бўйича маслаҳат ёрдамини бермоқда. МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси билан учрашувда Венадаги халқаро ташкилотлардаги Қозоғистоннинг доимий вакили Мухтар Тлеуберди таъкидлагани каби, халқаро ташкилотларга аъзолик мамлакат учун устувор аҳамиятга эга. Шунингдек, у Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг атом станциясини қуриш масаласини умуммиллий референдумга олиб чиқиш таклифи хусусида тўхталиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, халқаро экспертлар қишгача Қозоғистонга келиши керак. Аввалроқ миссия доирасида Қозоғистонда ядро-энергетика инфратузилмаларини ривожлантириш, шу жумладан, биринчи АЭСини қуриш масаласи кўриб чиқилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.