Беларусда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилди

Беларусда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилди

Беларусда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Жорий йилда ушбу тадбир мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Тадбир Қозоғистон киноси фестивали билан бошланди. Минск аҳли ва меҳмонлари эътиборига «Паралимпиадачи», «Дўс-Муқасан», «Балуан Шўлақ» ва  «Буюк Дашт тонги» каби сара фильмлар тақдим этилди. Тадбир доирасида мастер-класс ўтказилди, Ғазиза Жубанова номли Қозоғистон давлат торли чолғу асбоблари квартетининг чиқишлари, яккахонлар ва ижодий жамоалар иштирокида гала-концерт намойиш этилди.

Нурқиса Дауешов, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари:

- Беларусда бўлиб ўтган Қозоғистон маданияти кунлари икки давлат ўртасида имзоланган шартнома асосида ташкил қилинди. Тадбир дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган. Биз беларусь халқига Қозоғистон кинематографияси янгиликларини намойиш этдик. Бу эса келажакда қўшма кинолойиҳалар яратишга хизмат қилади, деб ишонамиз. Зеро, бизни умумий тарих боғлаб туради.

Абдумалик Сарманов таржимаси