Қозоғистонлик Александр Герлиц Пекиндаги Қишки Паралимпиадада чанғи пойгасида бешинчи бўлиб финишга келди. Эркин услубдаги спринтда у 3 дақиқа 13 сонияли кўрсаткич намойиш этди. Ғолиб спортчи - француз Бенжамин Давиетдан атиги 5 ярим сонияга кечикди. Украиналик Григорий Вовчинский учинчи ўринни олди, Александр Герлиц сал аввал биринчи медални келтирганди. Спортчи ўрта масофа – 10 километрга биатлон пойгасида учинчи ўринни олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси