Қозоғистон Президенти Алматига қилган амалий сафари давомида январь воқеалари қурбонлари хотирасига ўрнатилган «Тағзим» мемориали очилишида қатнашди. Кўп поғонали меъморий мажмуа тўртта зонага ажратилган. Уларнинг ҳар бирида қозоқ халқининг буюк намоёндаларига оид ҳикматли сўзлар ёзилган тош ва стеллалар ўрнатилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев ёдгорлик қошига гулдаста қўйди, ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақланди. Давлат раҳбари ўз нутқида ушбу мемориалнинг Қозоғистон халқи учун аҳамиятини тилга олди ва Фожиали январь кунлари Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг жиддий чорловлардан бири бўлганини таъкидлади. Президент синов бўлган мазкур қонли воқеаларни унутмаслик кераклигини эслатди. Шунинг учун қурбонлар хотирасини абадийлаштириш ва мемориал ўрнатиш тўғрисида топшириқ берган.
Абдумалик Сарманов таржимаси