Қозоғистонга кўчиб
келган этник қозоқларнинг қондош
мақомида фаолият юритиш муддатини узайтириш тартиби енгиллаштирилади. Меҳнат
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган лойиҳага кўра, қондош
мақоми берилишидан аввал ҳужжатлар текширилади. Шунинг учун муддатни узайтириш
бўйича ариза берилса, ҳужжатларни қайта йиғиш шарт эмас. Бу масала юзасидан
ижро органи қарор қабул қилади. Шу кунгача бу масалани комиссия кўриб чиқар эди.
Янги тартибга кўра, орган аввал берилган ҳужжатлар асосида кўпи билан бир ой
муддатда қарор чиқариши мўлжалланган. Ҳужжат лойиҳаси 17 ноябргача «Очиқ
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида муҳокама қилинади.
Йил бошидан буён
мамлакатда 16 минг 400 нафардан зиёд фуқаро қондош мақомини олди. Тегишли вазирлик берган
маълумотга кўра, тарихий ватанига қайтганларнинг кўп қисми Ўзбекистондан. Қолганлари
Хитой, Монголия, Россия, Туркманистон ва бошқа давлатлардан.
Абдумалик Сарманов таржимаси.