Астанада этноовул очилди

Астанада этноовул очилди

«Этноовул» махсус кўргазмаси қозоқ халқининг бой тарихий мероси билан танишишни истаганларни таклиф қилади. Шу кунларда Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган тадбирнинг аутентик шароитида барча истовчилар халқ амалий санъатининг буюмлари, мусиқа асбоблари, миллий либослар коллекцияси ва ҳатто Миллий музейда сақланаётган археологик артефактлар билан танишиши мумкин. Туркистонлик ёғоч устаси Гаухарбек Баянбайули ҳам пойтахтга ижод маҳсулини келтирди. У 40 йилдан буён ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади, қадимий техникадан фойдаланишга интилади. Ҳар бир предмет, ҳар бир линия ва нақшнинг муқаддас мазмуни бор.

Гаухарбек Баянбайули, Ёғоч устаси:
- Асосан қайрағоч ва тўранғидан фойдаланаман, бу реликт дарахт муқаддас ҳисобланган. Ундан турли нарсалар ясаш осон. Кесиш, ўйиш учун катта куч сарфлаш шарт эмас. Унга ишлов бериш жуда осон.

Пойтахт аҳли ва меҳмонлари дўмбира, қўбиз ва жетиген садолари остида қадимий дашт цивилизациясига саёҳат қилиши мумкин. Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Президенти Эмманюэль Макрон ҳам бунга муваффақ бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.