Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқанд саммитида сўзга чиқди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқанд саммитида сўзга чиқди

Қозоғистон ЕИга экспортини 2 миллиард доллардан зиёдга оширишга тайёр. Бундай лойиҳаларни лойиҳалаштириш учун Европа компаниялари «Астана» Халқаро молиявий маркази платформасидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқанддаги «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» саммитида маълум қилди. Давлат раҳбари иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан ташқари яна бир муҳим йўналиш энергетика эканлигини айтиб ўтди. Ҳозирги кунда Европа Иттифоқи импорт қиладиган жами нефтнинг тахминан 13 фоизи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоғистонда тикланувчи энергия ва экологик тоза ёнилғи соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шамол ва қуёш энергетикаси қуввати оширилади, шунингдек, азалий ҳамкорларимиз - Total, Eni, Svevind ва бошқа Европа компаниялари билан биргаликда «яшил» водород ишлаб чиқаришга доир лойиҳаларни равнақ топтирамиз. Бундан ташқари, Қозоғистон Ўзбекистон ва Озарбайжон билан ҳамкорликда кейинроқ Европа бозорларига чиқадиган, Каспий денгизи орқали «яшил» энергия узатиш линияси қурилишига оид йирик лойиҳага киришади.

Ҳамкорлик учун яна бир истиқболли соҳа – ўта муҳим хомашё. Президент Астанада Ноёб ер металлари бўйича минтақавий тадқиқот маркази барпо этишни таклиф қилди. Транзит ҳам Евроиттифоқ ҳамда минтақа ўртасидаги шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ерда Транскаспий транспорт йўналиши катта салоҳиятга эга. 2027 йилга бориб, ушбу йўналишдаги юк оқимини 10 миллион тоннагача ошириш режа қилинган. Дарвоқе, Марказий Осиёдаги транспорт алоқаларини кенгайтиришга ЕИнинг  Global Gateway стратегияси ҳам таъсир қилади. Ва албатта, рақамли технологиялар борасидаги ҳамкорлик ҳам аҳамиятли.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Team Europe ташаббуси бўйича Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда кўмак кўрсатади. Қозоғистон ушбу дастурдан миннатдор ва ҳамкорлик қилишга, тажриба алмашишга тайёр. Шу муносабат билан Astana Hub базасида Инновационный кампус «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» Инновациявий кампусини ишга туширишни таклиф қиламан.


Қосим-Жўмарт Тўқаев сунъий онг соҳасида мутахассисларни тайёрлаш учун «Erasmus+ Марказий Осиё учун» дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Президент ўз нутқида Қозоғистоннинг барқарор ташқи сиёсатга, барча давлатлар ва ЕИ сингари асосий тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтиришга содиқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Абдумалик Сарманов таржимаси