Қозоғистон халқи Ассамблеяси ишида сунъий интеллектдан фойдаланлади. Астанада бўлиб ўтган ҚХА Илмий-эксперт кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинишича, AI-технологиялар махсус майдонча орқали маълумотларни таҳлил қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга ёрдам беради. Бундан ташқари, архив ҳужжатлари, тадқиқотлар ва Ассамблея фаолияти йилларида тўпланган бошқа маълумотлар рақамлаштирилади.
Эльмира Ўтар, Қозоғистон Республикаси Қозоғистон халқи Ассамблеяси Ёш олимлар Илмий-эксперт кенгаши ҳамраиси:
- 30 йил давомида кўплаб маълумотлар, тадқиқотлар, йирик ахборот манбалари тўпланди. Уларни албатта рақамлаштириш лозим. Яъни, заруратга кўра улардан фойдаланиш осон бўлган шаклга келтирилиши зарур. Қаршимизга махсус майдонча яратиш ва ундан маълум даражада фойдаланиш вазифаси қўйилган. Барчамиз бу йўналишда фаол ишлаяпмиз.
Йиғилиш қатнашчилари замонавий давр аналитика базасини янгилашни, тадқиқот ишларига ёш олимларни жалб этиш заруратини яратаётганини кўрсатиб ўтди. Ассамблея сўнгги ўттиз йилда этник сиёсат, тил дастурларини ривожлантириш, жамиятда ўзаро ишончни ривожлантириш бўйича муваффақиятларга эришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

