Қозоғистон талабалари АҚШдаги Philip C. Jessup номли халқаро ҳуқуқ танловида энг юқори кўрсаткичга эришди. Вашингтонда Maqsut Narikbayev University вакиллари 100 тадан зиёд давлатдан келган 800 та жамоа ичида ҳуқуқий меморандум тайёрлаш бўйича ёзма беллашувда биринчи, нутқ сўзлашда 12-ўринни эгаллади. Улар Америкадаги «Чирмовуқ лигасига» аъзо олий ўқув юртларини ҳам, Колумбия, Филиппин ва Италия жамоаларини ҳам ортда қолдирди. Таъкидлаш лозимки, бу мусобақаларда қатнашчилар БМТ халқаро суди жараёнларидан нусха олган ҳолда, чиқишлар қилади.
Рахимбек Конлимкос, Maqsut Narikbayev University жамоаси рренери:
- 2 та асосий босқич мавжуд. Биринчиси, 60 саҳифали 2 та ҳуқуқий меморандум ёзиш керак. Университетимизда тегишли фанлар ўқитилади, айни вақтда, биз хорижий университетлар тажрибасини ўргандик. Иккинчиси, учта ҳакам олдида ҳужжатни ҳимоя қилиш лозим.
Шинар Байтон, Maqsut Narikbayev University талабаси:
- Барча давлатлардан келганлар, 800 тадан зиёд жамоа Қозоғистонни таниб олди. Ёнимизга келиб: «Сиз Қозоғистондансизми? Олий ўрин билан табриклаймиз!» дейишди. Жуда мамнун бўлдик, бунга эришганимиз, мамлакатимиз шуҳратини ошира олганимиз учун қувончдамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

