Қозоғистон IT-гигантлар билан 10 миллиард долларга келишувлар пакетини имзолади

Қозоғистон IT-гигантлар билан 10 миллиард долларга келишувлар пакетини имзолади

Қозоғистон Ҳукумати дунёнинг Ай-Ти гигантлари билан 10 миллиард долларга келишувлар пакетини имзолади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Ўлжас Бектенов NVIDIA вице-президенти Рев Лебаредян ва Firebird асосчилари – бош директор Размик Овакимян ва Александр Есаян билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида, шунингдек, миллий AI-инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди,     юқори маҳсулли ҳисоблаш қувватини яратиш, замонавий маълумотларга ишлов бериш марказларини жойлаштириш ва халқаро технологик ҳамкорларни жалб қилишга диққат қаратилди. Келишувлар келгусида ҳам «ЦОД водийси» лойиҳасини рўёбга чиқариш учун асос яратади, у эса СИ жорий этиш учун технологик базани, булутли технологиялар ва янги авлод рақамли сервисларини кўзда тутган. Лойиҳанинг илк босқичи 2027 йилда амалга оширилади.


Размик Овакимян, Firebird асосчиси ва бош директори:

- 2026 йил «СИ йили» деб эълон қилингани Президент узоқни кўра олгани натижаси, дея оламан. Биринчи марта Қозоғистонга келганимизда, мамлакат мақсадлари, ноу-хау ва истеъдодлар жаҳон тоифасига мослигини тезда пайқадик. Бугунги кунда сунъий идрокнинг илғор ҳисоблаш қувватларига, иқтидорларни, инновациявий тизимни ўстиришга сармоя тикаётган давлатлар эртанги кун учун иқтисодий имкониятларни шакллантиради. 2027 йилда ишга тушадиган лойиҳа Қозоғистонни дунёнинг ўнлаб етакчи давлатларидан бирига айлантиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.