Наврўз кунлари
жаҳоннинг ўнлаб радиостанциялари қозоқ куйларини тингловчиларга тақдим этди. 26
давлатда мамлакатимизни Баҳор байрами билан табриклашади. Беш қитъа тингловчилари
Қурманғази номли оркестр ижросида қозоқ бастакорлари асарларидан баҳраманд
бўлди. АҚШ, Испания, Бразилия, Ҳиндистон, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Эрон, ЖАР, Туркия, Грузия ва бошқа давлатларда
дўмбиранинг ёқимли садолари остида байрам муҳити яратилди.
Республика Ташқи
ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистоннинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик идоралари маҳаллий диаспора билан бирга ранг-баранг дастурини
намойиш қилади.
Айбек
Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Расмий Вакили:
– Наврўз
байрамини элчихоналаримиз, дипломатларимиз, хорижда яшаётган қозоғистонликлар
нишонлаяпти. Байрам шарафига тўпланишяпти. Этник қозоқлар сони кўп бўлган
давлатларда ёрқин дастур намойиш қилинади. Диаспоралар билан биргаликда
дипломатларимиз ўтов тикади, турли беллашув ва танловлар ўтказади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.