Қозоғистон Президенти Мустақиллик куни билан қутлади

Қозоғистон Президенти Мустақиллик куни билан қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади. Ушбу байрам ихтиёрий равишда ва узил-кесил тараққиётнинг суверен йўлини танлаган халқимиз учун алоҳида аҳамият касб этади, дея таъкидлади давлат раҳбари. У Мустақиллик ҳамма нарсадан устун эканлигини қайд этди, бу тамойилга қатъий амал қилиш – фуқароларнинг ўтмиш ва келажак авлодлар олдидаги тарихий масъулиятидир. Қозоғистон Президенти уқтиргани каби, фуқаролар бирдамлиги, меҳнати ва ўзаро кўмаги, жамиятдаги барқарорлик ва ҳамжиҳатлик туфайли мамлакатимиз суверенитетга эриша олди. Унинг айтишича, янги тарихий палла бошланмоқда. Рақобатбардошликни, глобал майдонда юртимиз нуфузини кучайтириш, шунингдек, Қозоғистонни гуллаб-яшнаган давлатга айлантириш учун жипслашиш зарур. Президент ишончига кўра, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ютуқлар сари бошлайди, ҳар томонлама модернизацияга қаратилган стратегик мўлжал Адолатли ва Кучли Қозоғистонни барпо этишга замин яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси