Хорижликлар Қозоғистон ер ости бойликлари разведкасига сармоя киритмоқчи

Хорижликлар Қозоғистон ер ости бойликлари разведкасига сармоя киритмоқчи

Қозоғистон ер ости бойликларини разведка қилишни истаган хорижлик инвесторлар сони тобора ортиб бормоқда. Натижада, ҳар йили Астанада ўтказиладиган Тоғ-кон форумига қатнашишни истаётганлар  сони тобора ортяпти. Анжуманда асосан чет элликлар қатнашаяпти. Иштирокчилар сони ўтган йилдагидан 20 фоизга кўп. Хорижлик сармоядорлар қимматбаҳо ва ноёб металл конларини топиш ниятида. Форумда қозоғистонликлардан ташқари Европа, Марказий ва Жанубий Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка, АҚШ мамлакатлари вакиллари қатнашди. Жами 32 давлатдаги 235 компания ва 450 дан зиёд соҳа мутахассиси бир даврага йиғилди. 

Артур Поляков, Тоғ-кон форуми Президенти:  

- Жорий йилда форумга 5 та йирик стратегик инвестор қўшилди. Бу компаниялар Австралия, Европа, Канада, АҚШ, Малайзиядан. Бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бор. Қозоғистон минерал хомашёга бой давлат. Аммо ўтган асрнинг 70-йилларидан буён бу борада тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳудуднинг атиги 30 фоизи ўрганилган. Шунинг учун ҳам Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари геологик разведка ишлари юритишни таклиф қиляпти.  

Жеймс Бэньярд, Тоғ-кон ишлаб чиқариш компанияси менежери, Канада: 

- Биз ҳозир Қозоғистонда геологик разведка ишларини  йўлга қўйиш ниятидамиз.  Айни вақтда, мазкур соҳада стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз. Конлар бўйича барча ххизматлар кўрсатиш, экспертлик ишларини амалга ошириш бўйича хизматларимизни таклиф эта оламиз. Чиқиндисиз ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қайта ишлашни ҳам йўлга қўя оламиз. Ҳозирча биз иккита қўшма лойиҳани амалга оширяпмиз. Улар доирасида қатор жойларни синчиклаб ўрганамиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.