Фуқароларнинг розилигисиз биометрик маълумотлардан фойдаланиш, очиқ манбаларда шахсий
маълумотлар тўплаш чекланади. Мамлакат Сенати ушбу ва бошқа қатор меъёрларни кўзда тутган сунъий интеллект билан боғлиқ қонунлар жамламасини кўриб чиқди. Ушбу ҳужжатлар сунъий идрок билан боғлиқ миллий
майдончаларни тартибга келтиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишга мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, улар асосий талаб ва
механизмларни, улардан хавфсиз шаклда фойдаланиш асосларини белгилаб беради.
Муҳокамада сенаторлар қонунларни
асосан маъқуллади, бир қанча
ўзгаришлар киритишни таклиф этди. Нейротармоқ ёрдамида тайёрланган маҳсулотлар уларда
одамларнинг ижодий улуши бўлган тақдирдагина муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза
қилинади, деган қўшимча тақдим қилинди. Сенат
депутатлари сунъий идрокни фойдаланишдаги турли салбий эҳтимоллар
бўйича ҳам ўзгаришлар таклиф этишди. Шунга кўра, қонунлар жамламаси Мажилисга қайтарилди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев халққа Мактубида иқтисоднинг барча соҳаларига сунъий интеллект технологияларини
жорий этишни топширган. Бугун кўриб чиқилган ҳужжатлар ушбу мақсадда тайёрланди, улардаги
меъёрлар сунъий идрокдан фойдаланишдаги ижтимоий муносабатларни тартибга
келтиришга қаратилган. Қонунчилик
даражасида сунъий интеллект, маълумотлар
кутубхонаси ва бошқа қатор тушунчаларга атама мақоми берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

