Қозоғистон Суд тизими рақамлаштиришда пешқадамлар қаторида

Қозоғистон суд тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича пешқадамлар қаторида. Адлия ҳаққонийлиги бўйича Европа комиссиясининг 2023 йил учун берган маълумотига кўра,  республика бу рейтингда 47 давлат ичида 4-ўринни эгаллади. Дастлабки уч ўринда –Эстония, Латвия ва Венгрия. Таъкидлаш лозимки, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект мамлакат суд жараёнларида кенг жорий этиляпти. Натижада, фуқаролар уйидан чиқмаган ҳолда даъво аризаси бериш, бошқа процессуал жараёнларда қатнашиш, масофадан туриб ишончнома расмийлаштириши мумкин. Бундан ташқари, «Судьяларга ёрдам» рақамли модули туфайли суд сервисида янги имкониятлар яратилди. унга кўра жиноий, фуқаролик ёки маъмурий ишлар соддалаштирилган шаклда кўрилиши мумкин.  

Абай Рахметулин, Қозоғистон Республикаси Олий суди судьяси

- Жорий йилда янги усуллар муросага келтирувчи ҳакамлар ишида ҳам қўлланила бошлайди. Улар суд ҳукми чиқишидан аввал томонларни тинч йўл билан яраштириб қўйишга ҳаракат қилади. Яъни, ана шундай жиҳатларда модификациялаш ҳоллари кузатилади. Биз мунтазам изланишдамиз. Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ривожланаяпмиз, режаларимиз кўп. Бу соҳада иш давом этади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.