Ақтау портида замонавий контейнер хаби қурилиши кетмоқда. Экспертлар айтишича, лойиҳа Қозоғистоннинг халқаро логистика тизимидаги позициясини мустаҳкамлайди ва транспорт-логистика соҳаси салоҳиятини кенгайтиради. Бугунги кунда 24 гектарлик майдон ҳудуди тайёрлаб бўлинди. 100 дан ошиқ махсус техника бирлиги ишга қўшилган. Иш икки сменада олиб борилмоқда. Янги хаб Транскаспий йўналиши бўйлаб контейнер ташувини ошириш, транзит юкларнинг бир қисмини қайта йўллаш имконини беради. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда денгиз бандаргоҳларини ўзгартириш ва уларни Каспий денгизидаги етакчи хабларга айлантиришни топширганди.
Қайрат Қалиолла, Ақтау денгиз савдо порти Транспорт логистикаси бўлими бош менежери:
– Лойиҳани амалга ошириш самараси Ақтау порти орқали турли йўналишлар бўйлаб контейнер юкларни қайта ишлаш ва жўнатишда тўлиқ спектрда хизмат кўрсатиш учун замонавий инфратузилма барпо этишда кўринади. Лойиҳа амалга ошгач, бандаргоҳнинг контейнер ўтказиш қуввати йилига 300 минг ЙФЭ га етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

