Наврўзда Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйлаб туристик поезд йўлга чиқади

Наврўзда Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйлаб туристик поезд йўлга чиқади

Янги Jibek Joly туристик поезди йўловчилари бир йўла икки давлатни томоша қила олади. Қозоғистон ва Ўзбекистонга борадиган поезд Наврўз байрами арафасида ишга тушади. Саёҳат 5 кунга мўлжалланган, 20-25 март кунлари давом этади. Саёҳатчилар Алмати, Туркистон, Тошкент, Самарқанд ва Тарозни томоша қилишади. Бу давр мобайнида улар қадимий шаҳарлар муҳитига ғарқ бўлади, Буюк Ипак йўли тароватини ҳис қилади, Марказий Осиёнинг икки давлатидаги диққатга сазовор жойларни кашф этади. Бетакрор саёҳат давомида этноовулдаги турли байрам тадбирларида қатнашиш имконияти яратилади. Меҳмонлар учун концерт дастури тайёрланган, Таъкидлаш лозимки, туристларга қулайлик яратиш учун профессионал гид, овқатланиш, экскурсия хизматлари кўзда тутилган.

Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:

- Биринчидан, тиркама вагонлар Астанадан йўлга чиқади. Туристик йўналиш 20 мартда Алматида старт олади. Туркистондан кейин Тошкент ва Самарқандга бориб қайтилади. Бунда иккинчи ўзига хос жиҳат бор: Тароз шаҳрида тўхталади. Учинчи ўзига хослиги шундаги, хорижлик туристларнинг Астанага қизиқиши катта. Бу маҳсулот Марказий Осиё учун брендга айланиши ва хорижий туристлар орасида катта талабга эга бўлиши кутиляпти. Биз учинчи поездда Хитой ва Европа давлатлари саёҳатчилари жамланади, деб режалаштиряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси