Астанада
рапид ва блиц бўйича FIDE жамоавий жаҳон чемпионати ўтказиляпти.
Есиль дарёси бўйидаги пойтахт амфитеатрида ФИДЕ халқаро шаҳмат федерацияси 100 йиллигига
бағишланган
45-шаҳмат Олимпиадаси машъаласини топшириш ва чемпионатнинг очилиш
маросими ўтказилди,
Маросимда иштирок этган Бош вазир Ўлжас Бектенов
олимпиада оловини FIDE президенти
Аркадий Дворкович қўлидан
олди ва
Қозоғистон шаҳмат федерацияси раиси
Тимур Турловга топширди. Таъкидлаш лозимки,
машъала Франциядан – халқаро шаҳмат федерацияси ватанидан келтирилди.
Ўлжас
Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
– Астанада Олимпиада олови ёқилиши барча қозоғистонликлар
учун фахр. Шундай юксак даражадаги
тадбирнинг ўтказилиши мамлакатда шаҳмат спорти мухлислари кўпайишига туртки бериши ва ёшларнинг шаҳматга қизиқишини кучайтиришига ишонаман. Қозоғистон Президенти шаҳматни ривожлантириш, оммалаштиришга катта эътибор беряпти. Ҳозирнинг ўзида 200 нафардан зиёд қозоғистонлик шаҳмат спорти билан шуғулланади. Ҳукумат бу кўрсаткични икки марта кенгайтириш учун 5-йиллик мажмуавий режа
тузган.
Рапид ва блиц бўйича жамоавий жаҳон чемпионатида 39 жамоа таркибида дунёнинг энг
кучли 315
шаҳматчиси қатнашяпти. Чемпионатда Бибисара
Асаубаева, Алишер Сулейменов, Дармен Садвақасов,
Алдияр Ансат, Меруерт Камалиденова, Алуа Нурман ва бошқа машҳур спортчилар қатнашаяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси