Президент Кит МакКоннеллни қабул қилди

Президент Кит МакКоннеллни қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Кит МакКоннелл билан Қозоғистон Миллий Олимпиада қўмитасининг Халқаро Олимпиада қўмитаси билан ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари бу ташкилотнинг Олимпиада қадриятларини илгари суришдаги хизматларини таъкидлади ва мамлакат у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини кўрсатиб ўтди. Кит МакКоннелл Қозоғистон спорт ҳамжамиятининг Олимпиада ҳаракатини оммалаштиришда фаол иштирок этаётганини билдирди ва терма жамоага ютуқлар тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.