Ақўрдада Қозоғистон Президенти Швейцария вице-президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, Астанага ташриф икки томонлама алоқаларга янги туртки бериш учун яхши имкониятларни очади.Давлат раҳбари Қозоғистон Швейцарияни Европадаги муҳим сиёсий-иқтисодий ҳамкор, шу билан бирга, 20 йил ичида мамлакатимиз иқтисодиётига деярли 36 миллиард доллар сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ўлароқ кўришини уқтирди. Президент республикада 400тача Швейцария компанияси ва қўшма корхоналар фаолият юритаётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида,Ги Пармелан Швейцария келгусида ҳам Қозоғистон билан сиёсий мулоқотини мустаҳкамлашга, иқтисодиётнинг асосий секторларидаги ташаббусларни илгари суришга интилишини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

