Бош вазирнинг биринчи ўринбосари амалий сафар билан Павлодар вилоятида бўлди. Роман Скляр олдинда турган иситиш
мавсумига тайёргарлик жараёнини текширди, Экибастуз шаҳридаги иссиқлик билан таъминлаш манбаларида
таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Унга ГРЭС-2ни кенгайтириш ва реконструкция қилиш, 3,4-энергоблокларни ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга ошириш борасида
ахборот берилди. Бу станциянинг йўлга қўйилган қувватини минг МВт ҳажмида ошириш ва йилига қўшимча 7 миллиард кВт/соат энергия ишлаб чиқариш имконини беради. Шу
билан бирга, Бош вазир ўринбосари ГРЭС-1 фаолияти билан ҳам танишди, унинг қувватини 4 минг МВтга
ошириш кўзланган. Ишлар режа бўйича бормоқда. Бундан ташқари, «Баҳодир» очиқ кўмир конидаги
инновациявий лойиҳа тақдим этилди ва шаҳардаги йирик иссиқлик
магистрали
реконструкцияси борасида маълумот берилди. Роман Скляр таъкидлаганидек, барча таъмирлаш ишлари
сифатли ҳамда ўз вақтида амалга оширилиши даркор. Шунингдек, Бош вазир
ўринбосарига уй-жойлар қурилиши тўғрисида ҳам ахборот тақдим этилди. 2023 йилда Экибастузда 3
та кўп қаватли тураржой қурилиб, фойдаланишга
топширилган.
4 йил ичида 20 дан ошиқ шундай уй-жойлар қурилди. Хусусий сармоя эвазига яна 3 та уй барпо этилади. Еттита беш қаватли уй-жой қурилиши учун тайёр
лойиҳалар мавжуд.
Абдумалик Сарманов
таржимаси