Қозоғистон Шарқ билан савдони кенгайтирмоқда

Қозоғистон Шарқ билан савдони кенгайтирмоқда

Қозоғистон  ва Эрон ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказади. Ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 30 та тадбир рўйхатга киритилган. Улар асосан агросаноат, транспорт ва логистика, нефть ва газ билан боғлиқ. Шу кунларда ҳужжат лойиҳасини Эрон томони кўриб чиқмоқда. Бош вазир матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мамлакат Қозоғистон маҳсулоти учун бозорларини очаётган давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда қўшма корхоналар барпо этишга тайёр. Ҳукумат Хитой билан ҳамкорликка катта эътибор қилмоқда. Металлни қайта ишлаш, электрон тижорат, қурилиш, янги материаллар ишлаб чиқариш ва технологиялар бўйича жаҳонга таниқли илғор компаниялар ҳамкорлик қилиш ниятини билдирмоқда. Улар тажриба, технологиялар ва илмий ишланмалар алмашиш ниятида. Қозоғистон Ҳукумати шу кунларда Осмон ости мамлакати бизнеси саркорлари билан ҳамкорлик усуллари алгоритмини ва истиқболли қўшма инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш йўл харитасини ишлаб чиқиш билан банд.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.