Евроосиё Иқтисодий комиссияси 300 дан кўпроқ товар турлари бўйича бож тўловларини бекор қилди. Бу – иттифоққа аъзо давлатлар иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг учинчи пакети. Ташкилот матбуот хизмати маълум қилишича, аввалроқ ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган икки ҳужжат маъқулланганди. Ушбу соҳалар қаторида органик кимёвий бирикмалар ва ноорганик химия маҳсулотлари, машиналар бутловчи қисмлари, ускуна ва механизмлар, дуккакли ўсимликлар турлари, қоғоз ва картон ҳам бор. Комиссия коллегияси ваколатида бўлган яна бир қанча йўналишларда тез кунларда аниқ қарор қабул қилинади.