Қозоғистон ва Татаристон ҳамкорликни кучайтиради. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги алоқалар жадал ривожланмоқда. Ўтган йили мамлакатлараро ўзаро товар айланмаси 423 миллион долларга тенг бўлган. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич деярли 310 миллион Америка валютасига тенглашди. Татаристон иқтисодий, саноат ва технологик шериклик даражаси бўйича Россия субъектлари орасида етакчи.
Фарид Мухаметшин, Татаристон давлат кенгаши раиси:
- Бизда етакчи нефть, автомобилсозлик компаниялари бор. Уларнинг раҳбарияти билан гаплашдим, биз у ерда бўлганмиз, президентларимизнинг кооперациялаштириш, ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун шароит яратиш борасидаги келишувини амалга оширяпмиз, дейишади.
Қозоғистон қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирда Қўстанай ва Қарағанди вилоятларида автокомпонентлар ва шина ишлаб чиқарадиган учта завод қурилиши бўйича фаол иш олиб бориляпти.
Ермек Кўшербаев, Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Бу лойиҳаларнинг барчаси бугунги кунда Қозоғистон ҳудудида амалга оширилади. Янги иш ўринлари яратилади, энг асосийси, бу шунчаки йиғадиган корхона эмас, бу маҳаллийлаштириш. Нефть-газ соҳасида бутадиен ишлаб чиқаришга оид ўта муҳим лойиҳа имзоланди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.