Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари орасида қўшма инжиниринг хаб ташкил этилади. Ташкилотнинг Астанада бўлиб ўтган ишчи гуруҳи йиғилишида Қозоғистон томони мана шу имкониятни кўриб чиқишни таклиф қилди. «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раиси Райимбек Баталов ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдо алоқалари кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади. У жорий йилда Қозоғистоннинг ШҲТ аъзолари билан савдо айланмаси 66 миллиард долларни ташкил қилган. Мамлакат ҳудудида ШҲТга аъзо давлатларнинг капитали иштирокида 29 мингтадан зиёд компания ва 5 мингдан зиёд қўшма корхона ишлаяпти. 2023 йилда ҳамкор давлатлар иқтисодга 4,6 миллиард доллар инвестиция олиб келган. Ҳамкорликни кенгайтириш учун Қозоғистон инвесторлар ва тадбиркорлар учун махсус интерфаол харита тайёрлади ва бизнес вакилларини унга таклиф қиляпти.
Райимбек Баталов, ШҲТ тадбиркорлар
кенгаши раиси:
- Инвестициявий харита рақамли ечимлардан бири. Яъни, ҳар бир инвестор учун кабинет ажратилади. У тўрт босқичдан иборат. Олдинига рўйхатдан ўтиш ва лойиҳа-смета ҳужжатлари, лойиҳани рўёбга чиқариш имкониятлари кўриб чиқилади. Ҳар бир лойиҳа тўлиқ кузатиб борилади. Бирор муаммо юзага келса инвестициявий штаб орқали ёрдам кўрсатилади. Биз инвестициявий харита орқали турли масалалар жадал ҳал қилинишига эришамиз. Натижада, таваккал қадамлар камаяди, инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқиши осонлашади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси