Минтақаларда таълим жараёни ташкил этиляпти

Минтақаларда таълим жараёни ташкил этиляпти

Маориф вазирлиги Қозоғистоннинг тошқиндан зарар кўрган минтақаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ишларни давом эттиряпти. Алоқани йўлга қўйиш ва масофадан ўқитиш учун юқоритезликда ишловчи интернет қўшилган. Қўстанай, Ақтўбе, Улитау ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида 13 та мактаб Starlink тармоғига қўшилди. Эвакопунктларда бўлган 5 минг нафар ўқувчи болалар соғломлаштириш марказлари ва ётоқхоналарга жойлаштирилган. Болалар ва уларнинг ота-оналари учун яна 8 мингта ўрин ҳозирланган. 

Мереке Нурмуханова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги расмий вакили:

- Педагогларни қўллаб-қувватлаш учун Атирау, Ақмўла, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Қўстанай вилоятларида аттестация муддати кечиктирилди. 42 мактабда таълим сифати мониторинги бекор қилинди. Ақтўбе ва Атирау вилоятларида таълим олаётган барча ўқувчилар учун шакллантирувчи ва жамловчи баҳолаш бекор қилинди. Ҳар бир ҳолат бўйича юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ижро органлари Маориф вазирлиги протоколига таянган ҳолда алоҳида  қарор қабул қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.