Жамбил вилоятида картошка қазиб олиняпти

Жамбил вилоятида картошка қазиб олиняпти

Жамбил вилоятида картошка ҳосили қазиб олиняпти. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари таъкидлашича, жорий йилда ҳосил мўл бўлган. Қулай об-ҳаво ва тегишли агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани иш берди. Деҳқон хўжаликлари эллик гектарлаб ерда картошка эккан. Ўтган йили бир гектардан 15 тонна ҳосил олинган. Жорий йилда икки марта кўп олиниши мўлжалланмоқда, дейди фермерлар.

Санобар Намазова, деҳқон хўжалиги раҳбари:

- Ўтган йил қурғоқчил келди, суғорма сув етишмаслиги кузатилди. Жорий йилда ҳаммаси яхши. Баъзи далаларда гектаридан 30 тоннагача оляпмиз.

Жуали тумани фермерлари жорий йилда 60 минг тонна ҳосил олиш ниятида. Маҳсулот маҳаллий қишлоқ хўжалиги ярмаркаларида сотилади, шунингдек, Туркистон вилорятига жўнатилади. Бир ярим минг тоннасини Тароз барқарорлаштириш жамғармаси харид қилади. Туманда махсар ҳосили йиғиб олинмоқда. Жорий йилда миришкорлар бу экиннинг элита уруғини харид қилганди. Натижада, ҳосилдорлик кўтарилди. Минтақада жами 46 минг тонна ҳосил олинган.

Раҳимғази Куниязов, жуали тумани ҳоким ўринбосари:

- Ўтган йили гектаридан 7 центнердан олгандик, жорий йилда ҳосилдорлик 50 фоизга кўпайди. Туман марказида мой ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Деҳқон хўжаликлари махсарни қайта ишловчиларга топширса, ҳар килограмми учун 10 субсидия олади. Туркистон вилоятига ҳам юбориляпти, у ерда катта завод бор. Деҳқон хўжаликлари ҳосили шу ернинг ўзида ҳисобланиб, даладан олиб кетилади.

Картошка ва махсар йиғим-терими октябрь ойи ўрталарида якунланиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси