2023 йилда 11 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилади

2023 йилда 11 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилади

Уларнинг умумий қиймати - 16 миллиард тенге. «Astana Invest» берган маълумотга кўра, жумладан, ёпиқ юқори вольтли вакуум автомат улагичлар ишлаб чиқариш; таркибида ёғоч бўлган плиталар цехи; фиброцемент плиталар ва газ-бетон блоклар заводи бунёд этилади; пардоз ғишти ва шифт плиталари; инновациявий энергия тежовчи материаллар; қурилиш ашёлари корхонаси ишга тушади. Пойтахтда лифтлар ва радиостанциялар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Яна бир лойиҳа кабель-ёруғлик диодлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси