Қашаған йилига 75 миллион тонна нефть бера олади

Қашаған йилига 75 миллион тонна нефть бера олади

Қашаған нефть конининг кунлик маҳсулот бериш салоҳияти бир ярим миллион баррелга етиши мумкин, бу эса йилига 75 миллион тонна маҳсулот дегани. Экспертларнинг прогнози шундай.  Бош вазир Алихан Смаилов Каспий денгизининг Қозоғистон шельфи ўзлаштирилишининг 30 йиллигига бағишланган анжуманда Ҳукумат нефть қазиб олишни кенгайтириш мақсадида эканлигини билдирди. Маҳсулотга бой кондан ҳозирча 90 миллион тонна нефть ва 55 миллиард куб метр газ чиқариб олинди, унга 60 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинди. Кон учун зарур маҳаллий маҳсулот чиқариш учун 17 миллиард доллар сармоя сарфланди.

 

Алихан Смаилов, Бозоғистон Республикаси Бош вазири::

- Шимолий Каспий лойиҳаси оператори — North Caspian Operating Company консорциуми қаршисида конни тўлақонли ўзлаштириш ҳисобига маҳсулот қазиб чиқаришни кўпайтириш вазифаси турибди. Кондан олинадиган газни қайта ишлаш масаласи ҳам жуда муҳим. Давлат раҳбари Ҳукумат олдиган мана шундай вазифа қўйгани барчага маълум.