У 2023-2028 йилларга мўлжалланган. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги маълум қилган. Дарвоқе, дастур Қозоғистон ва МАГАТЭ орасида ўрта муддатли техник ҳамкорликни режалаштиришда асос ҳисобланади. Унда тўртта истиқболли соҳа белгиланган. Бу - ядро-энергетикавий инфратузилмалар, ядровий, радиациявий, шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда ядро тиббиёти. Қолаверса, дастурда Қозоғистоннинг ўз ҳудудида дастлабки атом электр станциясини қуришни режалаштираётган давлат сифатидаги мақоми ҳам ҳисобга олинган. Ядровий технологиялар ва техник ҳамкорлик захираларининг ўтказилиши мамлакат тараққиётининг миллий мақсадларига йўналтирилади. Айтиш керак, Қозоғистон 1994 йилдан бери МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси