«Қозпочта» Бутундунё почта иттифоқи рейтингида илғор 50 оператор қаторига кирди. Логистика жараёнларини такомиллаштириш натижасида ўтган йили почта жўнатмалари ҳажми салкам ўттиз фоизга ошди, шу жумладан, 20 миллионта жўнатма эгасига етказилди, уларнинг ярми хориждан келган. Қозоғистон Президентига «Қозпочта» бошқаруви раиси компаниянинг 2024 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Асел Жанасова маълум қилишича, сўнгги икки йил ичида компаниянинг соф даромади ва солиқлар шаклидаги бюджетга топширган маблағи 45 миллиард тенгени ташкил қилди. Айни вақтда, «Қозпочта» инфратузилмаларни модернизациялашда давом этади. Keruen сервиси ривожлантирилади. Бунинг учун 50 миллион доллар инвестиция жалб этилди. У халқаро маркетплейсларга чиқишни осонлаштиради. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ билан электрон савдо соҳасида транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш ва рақамли ечимларни жорий этишни топширди.
Асел Жанасова, «Қозпочта» ҲЖ бошқаруви раиси:
– Мамлакатимиз транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш доирасида биз Алибаба группга қарашли Cainiao компанияси билан бирга МДҲнинг 9 давлатига транзит юк ташияпмиз. Japan Post ва Toshiba компаниялари билан бирга омборхоналарни автоматлаштириш ва роботлаштириш устида ишлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

