Туркманистонда «ақлли» шаҳар фаол қуриляпти

Туркманистонда «ақлли» шаҳар фаол қуриляпти

Туркманистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри - Арқадағнинг уч йиллиги кенг кўламли байрам тадбирлари билан нишонланди. Юбилей муносабати билан бу ерда халқаро форум ва халқ сайллари ўтказилди. Бугунги кунда Арқадағ экологик тоза транспорт, "ақлли" автотураргоҳлар, қуёш панеллари, шамол генераторлари, юқори тезликда ишловчи интернет ва 5G стандартидаги алоқа мавжуд бўлган республиканинг энг замонавий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шаҳар  2052 йилгача ушбу лойиҳа асосида рўёбга чиқарилади.

 

Уильям Лиф, Туркманистондаги ЕХҲТ маркази раҳбари:

 

- Олти йилдан буён шаҳарнинг ривожланишини кузатаман. Унинг қандай қурилгани, кенгайиб бораётганини кўрдим. Биринчи босқич, кейин иккинчи босқичга киришилди, ишлар давом этмоқда. Бу – ҳар жиҳатдан ҳам чиройли, ҳам замонавий шаҳар.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси