Қозоғистонда геологик ахборотларни сақлаш учун махсус
жамғарма омбори ташкил этилади. Саноат ва қурилиш вазирлигида кўрсатишларича, уни
бунёд этиш учун пойтахт ҳокимлиги ер участкаси ажратади. Натижада, соҳанин ўз замонавий инфратузилмаси,
шу жумладан, рақамли жамғармаси юзага келади.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳозир Қозоғистон заминини ўрганишда янгича
усуллардан фойдаланиляпти. Ҳар бир участкада ер остини масофадан зондлаш таклиф
этиляпти. Бундан ташқари, Шимолий Балхаш соҳиллари ва Калба-Нарим руда зонаси
ҳудудида аэро-геофизик тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган. Бу ишлар янги
истиқболлар очади, шу жумладан, ноёб ер металлари захираларини топишга ёрдам
беради.
Ерлан Акбаров, Қозоғистон Республикаси Саноат ва
қурилиш вазирлиги геология қўмитаси раиси:
- Давлат
раҳбари 2026 йилгача замини ўрганилган Қозоғистон ҳудудини 2,2 миллион квадрат
километрга етказишни топширган. Ер ости бойликларини ўзлаштиришга киритилаётган
инвестиция ҳажмини ошириш мақсадида Давлат жамғармасидан фойдаланиш дастурига
бутун мамлакат ҳудуди киритилган. Шу тариқа, қонунчиликдаги чекловларни истисно
қилганда, бутун ҳудуддан тадқиқотлар учун фойдаланиш мумкин. Техник тузатишлар
мунтазам киритиб борилади. Ҳозирча 1,9 миллион квадрат километр қўлдан чиқарилади.
Ўтган йили Қозоғистонда
74 та замин участкаси бўйича 2
та аукцион ўтказилди. Имзоланган бонус 3,5 миллиард тенгени ташкил қилди. 23 та қайтарилган конлар бўйича июнь ойи охирида савдо ўтказилади. Шунингдек, 83
та захирадаги конлар савдога чиқарилади. Таъкидлаш
лозимки, умуман олганда геологоразведкага
йўлланаётган давлат молияси миқдори 5 йил ичида 52 миллиард тенгени ташкил қилди. Замин остини разведка қилишга сарфланган инвестиция ҳажми 357
миллиард тенгега етди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.