Қозоғистон рақамли экспорти кенгаймоқда

Қозоғистон рақамли экспорти кенгаймоқда

Қозоғистон рақамли ечимлари дунё миқёсида рақобатбардош. Ўтган йилнинг ўзида IT-хизматлари экспорти 529 миллион долларни ташкил қилди. 2024 йилнинг дастлабки олти ойида эса 300 миллион доллардан ошди. Айни вақтда, 2026 йилга келиб бу кўрсаткич 1 миллиард долларни ташкил этиши кутиляпти. Давлат раҳбари мана шундай топшириқ берган. Шу кунларда мамлакат рақамли маҳсулотлари 86 давлатга экспорт қилиняпти, халқаро ҳамкорлик кенгайяпти. Акселерация дастурлари ишга тушириляпти. Улар маҳаллий стартаперларнинг Кремний водийсидаги етакчи экспертлар ва инвесторлар билан бирга ишлаши учун имконият яратади. АҚШ, Саудия Арабистони, Сингапурда эса Қозоғистон иштирокидаги IT-хаблари ишлаяпти.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

– Қозоғистон имзоланган венчур шартномалари бўйича минтақада пешқадам. Ўтган йилнинг ўзида улар ҳажми 80 миллион доллардан шшди. CITIX, (Ситикс) Hero’s Journey (Хирос ДжОрни), Higgsfield AI (Хиксвилд Эй Ай) ва бошқа компаниялардан салмоқли инвестициялар олинди. Баъзилари шу кунгача 100 миллион доллар маблағ тақдим этди. Ушбу натижалар Қозоғистоннинг минтақадаги инновациялар бўйича асосий ҳамкор эканлигини кўрсатади.

Бундан ташқари, мамлакатда бутун дунёдан иқтидорли профессионалларни  жалб қилиш учун имкониятлар яратиляпти. Келаси ойдан Digital Nomad Residency дастури ишга тушади. У хорижлик IT-мутахассислар онлайн тартибда яшаш учун рухсатнома олишига имкон беради. Эслатамиз, аввалроқ рақамли экспертлар учун Digital Nomad Visa дастури ишга тушган.

Абдумалик Сарманов таржимаси