Йил бошидан буён ҳисоблаганда, хорижга чиқарилаётган Қозоғистон нефти ҳажми 12 фоизга ортди. Январь-апрель ойларида мамлакатда 25 миллион тонна «қора олтин» қазиб олинган. Шундан 24 миллион тоннаси экспортга чиқарилди. Чет элларга сотилган хомашё нархи ўртача 58 фоизга қимматлашди. Мамлакат ичига нефть етказиб беришга келсак, у деярли 2 марта – салкам бир миллион тоннагача камайди. Битуминоз материаллардан олинган нефть маҳсулотлари ва нефть экспорти 32 миллион тоннани ташкил қилди. Беш ой ичида бу йўналишда умумий ўсиш ҳажми 12 фоизга етди. Асосий харидорлар қаторида Италия, Нидерландия, Жанубий Корея ва Хитой бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.