Астана иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари бўйича етакчиликка чиқди. Пойтахтда тадбиркорлик фаоллиги ошгани қайд этилди – кичик ва ўрта бизнес субъектлари 6 ярим фоизга ортган. Жами бўлиб, секторда 234 мингдан зиёд одам иш билан банд. Кичик-ўрта бизнес иқтисодиётнинг барча соҳаларида ташкил этилган. Ижобий динамика энг аввало савдода кузатиляпти. Айни пайтда соҳада 80 мингдан ортиқ субъект ишлаб турибди. Саноат ва лоистика соҳаларида ҳам натижалар яхши. Таъкидлаймиз, умуман олганда, пойтахтдаги кичик ва ўрта бизнеснинг улуши маҳаллий бюджетга солиқ тушумларининг ярмини ташкил этади. Янги иш ўринлари яратиш сектори ҳам биринчилардан бири.
Қуаниш Қадир, Астана шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқаруви бўлим бошлиғи:
– Жорий йил биринчи чорагида кичик-ўрта бизнес субъектлари томонидан 3,3 триллион тенге қийматидаги маҳсулот ишлаб чиқарилган, хизматлар кўрсатилган. Бутун ўтган йил мобайнида эса бу маблағ 14,7 триллион тенгега етган. Бу жуда яхши натижа. Шунингдек, таъкидлашни истардимки, йил сайин кичик-ўрта бизнес субъектларидан бюджетга солиқ тўловлари ошиб боради. Жорий йилнинг биринчи ярмида мазкур рақам 1 триллион ва 235 миллиард тенгеге етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.