Қозоғистон радиоактив материаллар ташишда назоратни кучайтиради

Қозоғистон радиоактив материаллар ташишда назоратни кучайтиради

Қозоғистон Мажилиси МДҲ мамлакатлари орасида радиоактив материал трансчегара транзити тўғрисида шартномани ратификация қилди. Ҳужжатлар ижозатномаларни тан олиш ва бундай юкларни мамлакатлар чегарасидан олиб ўтишда хавфсизликни таъминлаш учун бир хил ёндашувга эришига қаратилган. Янги қоидалар асоссиз туриб қолиш олдини олади, юклар барқарор етказиб берилиши бўйича ҳамжамият аъзолари иши мувофиқлаштиради. Алмасадам Сатқалиев таъкидлашича, ҳужжат Қозоғистон дунё ядро соҳаси маркази сифатида мавқеини мустаҳкамлаётган даврда қабул қилинди. Ўтган йили мамлакатда уран қазиб олиш 10 фоизга ўсди ва 23 минг тоннага етди. Айни вақтда, Қозоғистон муҳим транзит тугуни ҳисобланади.

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раиси:

- Дават раҳбари таъкидлашича, атом энергетикаси ва ядро технологияларининг ривожлантирилиши энергетик хавфсизлик, илмий-техник ривожланиши, тинч атомдан фойдаланиш бўйича мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири. Қозоғистон узвий шаклда юқори халқаро стандартларга мос шаклда замонавий меёрий-ҳуқуқий база шакллантириш йўлидан боряпти. Бу эса мазкур шартномани ратификация қилиш заруратини туғдиради.

Алматинской вилоятида иккита АЭС қурилади

Агентлик раҳбари таъкидлашича, мамлакатда қуриладиган иккинчи атом электр станцияси майдончаси белгиланди. У Алмати вилоятининг Жамбил туманида. Алмасадам Сатқалиев фикрича, бунга сабаб – жанубий минтақаларда энергетика тақчиллиги кузатиляпти. Турли узилишлар, юклама ортган ҳолатларда бу энергетика хавфсизлигига путур етказиши мумкин. Шунинг учун иккита АЭС бунёд этиш – стратегик ечим. Натижада, тизим барқарорлашади, транзитга муҳтожлик камаяди. 

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раиси:

- Жараён иштирокчиларининг ҳаммаси билан музокара юритяпмиз. Ҳозирча Хитой Халқ Республикасининг СNNC компанияси қурилиш олиб бориши бўйича қарор чиқарилмади. Пудратчининг иш тартиби, техник ечимлар, Қозоғистон фуқароларининг у ёки бу вендорга бўлган муносабати каби барча масалалар қарор қабул қилишда тўлиқ ҳисобга олинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси