Қозоғистонда иқтидорли ёшларга ёрдам берилади

Қозоғистон айти лойиҳаларига инвестициялар киритилади. Энг муваффақиятли тижоратлаштирилган стартаплардан қаторида – Alaqan контактсиз тўлов тизиим ҳам бор. У туфайли кафтдаги вена қон томирлари чизиқлари кўринишига мувофиқ биометрия технологияси  воситасида транзакциялар ўтказилади. Мамлакатимизда ишлаб чиқилган лойиҳанинг 100 мингдан зиёд фойдаланувчиси бор, унга 300 минг доллар инвестиция жалб этилди. Лойиҳа Кремний водийсида акселерациядан ўтди, Қозоғистон мактабларидан бирида ундан муваффақиятли фойдаланиляпти. Ишланма муаллифлари стартапни мамлакат ичида ва хорижда оммалаштириш ниятида. Жанубий Шарқий Осиё, Яқин Шарқ давлатлари ва Туркияда унга қизиқиш билдириляпти. Arlan Biotech лойиҳаси ҳам истиқболли ноу-хау таклиф этяпти. Стартап тиббиёт ва фармацевтика соҳасида катта кашфиёт бўлди. Сунъий интеллект нанозарралар яратишга мўлжалланган. Улар ташхис тест-тизимлари яратиш, онкологик ва аутоиммун касалликларни даволаш учун ишлатилиши мумкин. Куни-кеча Бош вазир стартап лойиҳалар билан танишди.  Ўлжас Бектенов соҳа мутахассислари билан илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш ва реал сектор билан коллаборациялаштириш масаласини муҳокама қилди. Эслатамиз, Давлат раҳбари 2026 йилгача IT-хизматлари ва маҳсулотларини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

 

Магжан Мадиев, Astana Hub асосчиси ва бош директори:

– Давлат раҳбари Қозоғистон Ай-Ти мамлакатига айланиши лозимлигини таъкидлади. Астана Хабда Ай-Ти соҳаси иқтидорларига, Ай-Ти стартапларига ёрдам бериляпти. Ҳозир 1 минг 400 та Ай-Ти компанияси резидентларимиз қаторида ишлаяпти. 2023 йил даромади 400 миллиард тенгени ташкил қилди. 120 компания сунъий интеллект билан ишлаяпти.  


Абдумалик Сарманов таржимаси.