Қозоғистон ва Малайзия
ҳамкорликнинг янги босқичига
чиқяпти. Бош
вазир Анвар Иброҳимнинг
республикамизга
қилган расмий ташрифи бунга туртки
бериши кутиляпти. Ақўрдада
бўлиб ўтган қабулда Қосим-Жўмарт Тўқаев Малайзия Қозоғистоннинг Жанубий Шарқий Осиёдаги энг муҳим ва ишончли
ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади. 30 йиллик дипломатик алоқалар мобайнида ўзаро фойдали алоқалар учун
мустаҳкам пойдевор яратилди, замонавий геосиёсий ва иқтисодий мавжудликда унинг аҳамияти тобора
ортяпти. Суҳбатдошлар
барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқишди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-Ҳамкорлигимиз улкан истиқболларга эгалигига ишончим комил. Сизнинг бизнес-форумда иштирок этиш ниятингизни қўллаб-қувватлайман. Ўзаро муносабатларни ривожлантиришда бизнес-контактларнинг аҳамияти катта. Биз Малайзия компаниялари иштирокида янги муваффақиятли лойиҳалар рўёбга чиқарилишини қутлаймиз. Шу сабабли Қозоғистон ҳар томонлама ёрдамлашишга тайёр. Икки давлат фуқаролари 30 кунлик визасиз муддатдан ва қулай бевосита авиаалоқадан фойдаланиши мумкин.
Анвар Иброҳим таъкидлашича, Малайзия
Қозоғистон билан
савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор беряпти. Томонлар мамлакатдаги мавжуд улкан салоҳиятни
кенгайтирмоқда. 2023 йилда Қозоғистон
Марказий Осиё минтақасидаги Малайзиянинг энг йирик ҳамкорига айланди,
ўзаро товар айланмаси 64 фоизга ортди. Мамлакат Малайзияга хом нефть, қора металл
маҳсулотлари, геодезик ускуналар ва трансформаторлар экспорт қилди. Қозоғистонга Малайзия пальма ёғи, маиший
техника ва
телефон аппаратлари жўнатмоқда.
Анвар Иброҳим, Малайзия Бош вазири:
-Биз аниқ таклифлар олиб
келдик. Вазирларингиз билан импорт ва экспортга боғлиқ икки томонлама музокаралар юритиш ниятидамиз. Малайзияда улкан товар бозори шаклланган. Ҳозир давлатимиз АҚШ, Европа, Хитой инвестициялари туфайли компьютер чиплари ишлаб чиқарувчи минтақавий хабга айланди. Ўйлайманки, мазкур тажрибани баҳам кўра оламиз ҳамда сиз етарлича
муваффақиятли амалга оширган трансформация тажрибангизни ўрганамиз.
Учрашув давомида транзит-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар ҳамкорлик имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар, шу жумладан, БМТ, ИҲТ ва Осиёда хавфсизлик ва ишонч чоралари кенгаши доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини билдирди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.