Қозоғистон Президентининг Москвага ташрифига тайёргарлик муҳокама қилинди

Қозоғистон Президентининг Москвага ташрифига тайёргарлик муҳокама қилинди

Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Президент Қосимўмарт Тўқаевнинг Москвага ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди. Эслатамиз, 12 ноябрда Давлат раҳбарининг Россияга бориши режалаштирилган. Учрашув давомида Ермек Кўшербаев ва Россия вазири Сергей Лавров мамлакатлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишларда фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ушбу учрашув ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 33  йиллиги нишонланаётган кунда юз бериши рамзий маънога эгалигини, мулоқотнинг ўзаро ишончга асосланганини кўрсатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, бу Ермек Кўшербаевнинг Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганидан буён Россияга биринчи ташрифи.

Ермек Кўшербаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:

– Давлатларимиз етакчилари - Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ва  Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин ўртасидаги ишончга асосланган контактлар икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда асосий ўрин тутади. Олий даражада мулоқот икки давлат  орасидаги ҳамкорлик мажмуасининг динамикасини белгилаб беради

Сергей Лавров, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири:

– Бугун биз Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи масаласига катта эътибор қаратдик. Етакчилар дипломатияси Россия - Қозоғистон ҳамкорлиги мажмуасининг барча йўналишларига куч беради. Россия Қозоғистоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири, Қозоғистон иқтисодининг энг йирик инвестори, иссиқлик ва гидроэнергетика қўшма лойиҳалари орқали энергетик хавфсизликни таъминлашда ёрдам беришга катта эътибор қаратяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси